АсосийЖАМИЯТ

"Ўзгидромет" аҳолини кучли чанг-тўзонли шамол бўлишидан огоҳлантирмоқда

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши бошланад...

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати +30...+35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +37 даражагача кўтарилади.

12-14 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. 12-14 апрелда Қорақалпоғистонда, 13-14 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол 25-28 м/с.гача кучайиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар