АсосийJamiyat

Университет биносидаги ёриқлар юқори хавф даражасига эга эмас - Тошкент шаҳар қурилиш назорат инспекцияси

'Университет биносидаги ёриқлар юқори хавф даражасига эга эмас - Тошкент шаҳар қурилиш назорат инспекцияси'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқув биносининг деворида ёриқ юзага келгани акс этган видеога университет Матбуот хизмати муносабат билдирилган эди.

Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ҳолат ўрганилган.  

Маълум қилинишича,  ушбу ёриқлар университетнинг эски мавжуд биноси ҳамда ўтиш йўлаги оралиғида ҳосил бўлган. Икки бино ўртасидаги махсус чок (температурний шов), йиллар давомида ташқи омиллар таъсирида шу ҳолатга келган.

-Эски мавжуд бино 1978 йилда лойиҳалаштирилган ва шу кунга қадар унда реконструкция ишлари амалга оширилмаган. Ёриқлар билан боғлиқ ҳолатнинг 2019 йил Инвестиция дастури асосида қуриб, фойдаланишга топширилган  университетнинг янги биноларига умуман алоқаси йўқ экан.

Қайд этилишича, ёриқ бино ғишт деворига боғлиқ эмас. Бино пойдеворда чўкиш аломатлари мавжуд эмас.

    Бошқа янгиликлар