АсосийДУНË

Журналистлар учун энг хавфли давлат қайси?

“Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида қайд этилишича, сўнгги...

“Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида қайд этилишича, сўнгги 20 йил ичида ер юзи бўйлаб 1 660 нафар журналист ҳалок бўлган. Шу даврда 280-300 журналист йўқ қилинган Ироқ ва Суриядан кейин Афғонистон ҳам ҳамон оммавий ахборот воситалари вакиллари учун хавфли давлат бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

Журналистлар тўғридан-тўғри ёки буюртма асосида, оммавий ҳужум натижасида ўлдириляпти, давлатлар аро низолар қурбонига айланяпти.

Ҳисоботга, шунингдек, ҳамкасбларимиз учун хатарли жойлар сифатида Яман, Фаластин ва Сомалининг турли ҳудудлари киритилган.

    Бошқа янгиликлар