Аввалроқ, аҳоли орасида профилактик ишларни кучайтириш, ҳуқуқбузарлик содир этганларни эса қилмишига яраша жазолаш мақсадида халқаро стандартларни ўз ичига қамраб олган, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари кафолатларини кучайтирувчи янги қонун имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
Янги тартибга кўр, Ўзбекистонда жамоат жойларида шилқимлик қилган шахс 5 кунга қамалиши мумкин.
“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда мазкур ҳаракатлар учун алоҳида жиноий жавобгарлик киритилмоқда.
Хусусан, жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш, шахсни, унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш ёхуд унга нисбатан шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланиб, бу ҳаракатлар учун 1,5 миллион сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилмоқда.






