АсосийJamiyat

Қозоғистонда тўрт йил аввал бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилди

'Қозоғистонда тўрт йил аввал бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида тўрт йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди. У Қозоғистонга 2017 йилда келган ва 2019 йилдан бери бедарак йўқолганлар қаторида эди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Атирау вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, «Мигрант» тадбири давомида мамлакатнинг миграция қонунчилигини бузган хорижликлар аниқланган.

«Бундай тадбирнинг бир қанча мақсадлари бор. Аввало, миграция қоидаларини бузган чет эл фуқаролари аниқланади. Иккинчидан, уларнинг мамлакат ҳудудида ноқонуний ҳаракатланишининг олдини олиш, учинчидан, Қозоғистон ҳудудини мустақил равишда тарк этиш тўғрисидаги суд қарорларини бажармаган хорижликларни аниқлаш кўзда тутилган.

«Мигрант» тезкор-профилактика тадбири давомида Атирау шаҳар ИИБ Миграция хизмати бўлими ходимлари томонидан 2019 йилдан буён қидирувда бўлган 1975 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси аниқланди. Фуқаро Қозоғистон ҳудудига 2017 йилда иш юзасидан келган. 2019 йилдан бери у Нукусдаги қариндошлари билан алоқани узган. Шу сабабли унинг қариндошлари Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилишган. Шу тариқа хориж фуқароси ўз мамлакатида бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилади», – дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Ҳозир полиция ходимлари 48 ёшли хорижликнинг кимлигини аниқлаш ва уни ўз мамлакатига қайтариш учун тегишли ҳужжатлар рўйхатини йиғишмоқда. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ПБ қарашли қабул қилиш ва тарқатиш бўлимига жойлаштирилган

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар