АсосийJamiyat

Янги таҳрирдаги Конституцияда фуқароларнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи ва бу борада давлат мажбуриятлари белгиланмоқда

'Янги таҳрирдаги Конституцияда фуқароларнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи ва бу борада давлат мажбуриятлари белгиланмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон бугун ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўймоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсоннинг шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари бундан буён барча соҳаларда устувор аҳамият касб этиши, бир сўз билан айтганда, “Инсон қадри учун” ғояси асосида Бош қомусимизнинг янги таҳририда сифатли таълим ва тиббий хизмат, ижтимоий эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш, муносиб меҳнат шароити ва адолатли иш ҳақи тизимини яратиш, ишсизликдан ҳимояланиш, уй-жойга эга бўлишга қаратилган янги кафолатлар Янги Ўзбекистон инсонпарвар сиёсатининг ёрқин ифодасидир.

Маълумки, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмак кўрсатиш ижтимоий давлатнинг муҳим функцияларидан биридир. Айниқса, муҳтож инсонларни ватан ичра ватани бўлган уй-жой билан таъминлаш бўйича амалга охирги йилларда оширилаётган ислоҳотлар айнан шу 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2022 йил 20 июндаги Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда “Конституциямизда фуқароларимизнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муҳтож тоифаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича давлатнинг мажбуриятларини мустаҳкамлаш зарур”, деб таъкидлаган эди.

Шу боис, янгиланаётган Конституциямизнинг 47-моддасида“Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонунда белгиланади”, деганянги инсонпарвар норма мустаҳкамланмоқда. Бундай норма Швейцария, Финляндия, Португалия, Польша каби давлатларнинг ҳам конституцияларига киритилган. 

Таъкидлаш жоизки, аҳолини бозор тамойилларига ипотека кредити орқали уй-жой билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонига асосан янги тартиб жорий этилган.

Унга кўра, фуқароларнинг барча қатламларига тенг шартлар асосида бирламчи уй-жой бозорида қуриб битказилган кўп квартирали уйлардаги квартиралардан эркин танлаш ҳуқуқи билан ипотека кредити асосида сотиб олишлари учун шароит яратиб берилган.

Шуниндек, даромади юқори бўлмаган фуқароларни ипотека кредитлари бўйича давлат бюджетидан субсидия (молиявий кўмак) ажратиш тартиби жорий этилди. 

Унга кўра, ёшлар бирламчи уй-жой бозорида қуриб битказилган квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олишларида ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларини бир қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидия тўлаб берилади. 

Ипотека кредити ва субсидия ажратишда квартира танлаш ёшларнинг ўзларини ҳохишларига кўра амалга оширилади.

Шу билан бирга, “меҳрибонлик” уйларининг битирувчиларини, ногиронлиги бўлган шахсларни, кам таъминланган оилаларни, айниқса алоҳида ёрдамга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, уларга субсидиялар бериш, уйларнин дастлабки бадалларини тўлаб бериш, имтиёзли ва узоқ муддатли ипотека кредитлар бериш каби инсонпарвар сиёсат амалга оширилмоқда.

Хусусан, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланди. Янги тартиб доирасида 2020-2022 йилларда жами 27800 нафар фуқарога 795,6 млрд. сўм ва 38 811 нафар фуқарога 429,4 млрд. сўм фоиз тўловлари бир қисми  қоплаш учун субсидия ажратилган. 

Охирги олти йилда мамлакатимиз бўйича қарийб 300 мингта ёки аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурилди.

Яна бир мисол, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган хотин-қизлар ижара ҳуқуқи асосида ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилмоқда. Жумладан, уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳамда давлат маблағлари ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

Ушбу норманинг белгиланиши ҳар бир фуқаро, айниқса ёш оилаларнинг ўз хонадонига эга бўлиши унинг меҳнат самарадорлигига, ўқиш имкониятларига, самарали дам олишига ижобий таъсир кўрсатиб, шахснинг ижтимоий барқарорлиги ва ҳаётдан розилик даражасини оширади.

 

Муҳсинжон Холмухамедов, Иқтисодий тадқиқотлар ва 

ислоҳотлар маркази директори ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди

    Бошқа янгиликлар