АсосийDunyo

Германияда бомба сабаб одамлар шошилинч эвакуация қилинди

'Германияда бомба сабаб одамлар шошилинч эвакуация қилинди'ning rasmi

Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штатидаги Нойс шаҳрида Британиянинг портламай қолган бомбаси топилганидан кейин 6 мингга яқин одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Қурилиш майдонини ўрганиш чоғида вазни 250 килограмм бўлган Британияга тегишли бомба топилган.

Қайд этилишича, воқеа муносабати билан яқин атрофда яхшовчилар уйларини тарк этган, бир нечта автобус йўналишлари ўзгартирилди, шаҳар ҳокимияти ҳайдовчиларни ушбу ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди. Кейинчалик бомба зарарсизлантирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар