Бугун Самарқандда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда Самарқанд 2024 йилда МДҲнинг маданий пойтахтига айланиши мумкинлиги маълум қилинган.
МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев МДҲнинг 2024 йилги маданий пойтахти мақоми Самарқанд шаҳрига, Ёшлар пойтахти мақомининг эса Тошкент шаҳрига берилиши Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлигимиздаги фаол иштирокининг ёрқин далили эканлигини айтган.
Таъкидланишича, ушбу масала МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши муҳокамасига киритилади.






