Бироз аввал, Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 289 мактабнинг 11-синф ўқувчиси (ўғил бола) ўзини 3-қаватдан пастга ташлагани, кейин тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилгани айтилган хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2023 йил 14 апрель куни тахминан соат 10:15 ларда мактабда содир бўлган.
Катта танаффус чоғида 11-синф ўқувчиси С.А. мактабнинг ички бино қисми 3-қавати ойнасидан ташқарига қараганида ўз мувозанатини йўқотган ва пастга тушиб кетган.
Ўқувчилар бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилишган. Шу заҳотиёқ мактаб ҳамшираси ўқувчи С.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Сўнгра тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага етказилган. Айни пайтда С.А.нинг саломатлиги яхши ва жароҳат олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.






