АсосийDunyo

Яқин ўн йилликда янги пандемия содир бўладими?

'Яқин ўн йилликда янги пандемия содир бўладими?'ning rasmi

Келгуси ўн йилликда дунё аҳолиси янги пандемияга дучор бўлиши мумкин. Бу ҳақда мутахассисларга таяниб, Bloomberg нашри ёзмоқда дея хабар берди Zamon.uz.

Вируслар тез-тез пайдо бўлганлиги сабабли кейинги ўн йилликда COVID-19 каби ҳалокатли пандемия бошланиши эҳтимоли 27,5 фоиз. Бунга иқлим ўзгариши, халқаро саёҳатлар сонининг кўпайиши, аҳоли сони ва бошқа касалликлар хавфи сабаб бўлмоқда.

Мақолада қайд этилишича, соғлиқни сақлаш мутахассислари ҳозирда янги потенциал глобал таҳдидга тайёрланяпти.  H5N1 парранда гриппининг тез тарқалиши ҳам хавотирга сабаб бўлмоқда. Ҳозиргача бу фақат бир нечта одамда аниқланган бўлсада, қушларда касалланишнинг тез авж олиши ва сутэмизувчиларда инфекцияларнинг кўпайиши олимлар ҳамд ҳукуматларда ташвиш уйғотди. Вирус мутацияга учраши, шу орқали унинг тарқалишини тезлашиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар