Бугун, 15 апрель соат 02:48 да Тошкент-Ўш автомабиль йўлининг 225-км. Қўшминор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Бухоро вилояти Шофиркон тумани Намуна маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган “DAF” русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиб, ўрта темир тўсиқга урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этиши натижасида автомашинада ёнғин келиб чиқган. Ёнғин натижасида автомашина ва уни юкхонаси тўлиқ ёниб зарарланган.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Содир бўлган ёнғин Қамчиқ Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин қутқарув экипажлари томонидан соат 03-20 да тўлиқ ўчирилган.





