АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳрида ёш бола болалар майдончасида ҳосил бўлган чуқурга тушиб кетди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Ҳабиб Абдуллаев маҳалласи ҳудудидаги болалар майдончаси...

'Тошкент шаҳрида ёш бола болалар майдончасида ҳосил бўлган чуқурга тушиб кетди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Ҳабиб Абдуллаев маҳалласи ҳудудидаги болалар майдончасида кучли ёғингарчилик оқибатида сунъий қопламалар остида чуқурликлар ҳосил бўлган. 

Бунинг оқибатида сунъий қопламалар остидаги тупроқ ва тош қоришмалари емирилиб тушган. Болалар майдончасида ҳаракат қилаётган А.А ноқулай вазиятда ушбу чуқурчага тушиб кетган. Ҳозир бола соғ-саломат. 

Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, майдончадаги ушбу ҳолат тўғриланган.

    Бошқа янгиликлар