Американинг SpaceX компанияси ўзининг 17 апрель куни ўтказмоқчи бўлган ўта оғир Starship ракетасининг биринчи орбитал парвозини амалга ошириш учун лицензия олди, бу ҳақда АҚШ Федерал авиация маъмурияти (ФАА) сайтида хабар берилган.
Лицензия матнига кўра, SpaceX Техасдаги учирма майдончасида Starship-Super Heavy ракетасини учиришга тайёргарликни ўтказиш ва кейинчалик парвозни амалга ошириш ҳуқуқини олди.
Ракета тизими Ship 24 космик кемаси ва Super Heavy ташувчисидан иборат. Унинг баландлиги 120 м га бўлиб, дунёдаги бошқа ракеталардан энг йиригидир. Super Heavy ташувчиси NASAнинг Ойга парвоз қилиш учун яратилаётган Space Launch System (SLS) оғир ракетасидан икки баравар кучли.
Синов парвози учувчисиз режимда амалга оширилади.
Парвоз 17 апрель куни АҚШнинг Шарқий қирғоғи вақти билан 08:00 да очиладиган 150 дақиқалик вақт оралиғида Техаснинг жануби-шарқидаги SpaceX компанияси майдонидан амалга оширилиши режалаштирилган.
Биринчи парвоз доирасида ракета Ер атрофида бир марта айланади. Кейин Гавайи ороллари яқинидаги Тинч океанига тушади.
Келажакда SpaceXнинг ушбу ракетасидан Ой ва Марсга амалга ошириладиган миссиялар учун фойдаланиш режалаштирилмоқда.






