АсосийJamiyat

Тошкентда тўхтаб турган юк машинасига тўқнашган "Cobalt" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

'Тошкентда тўхтаб турган юк машинасига тўқнашган "Cobalt" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 14 апрель куни иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Ҳодиса  соат 22:20 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчасида юз берган. 1996 йилда туғилган С.Д. "Cobalt" русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, 1989 йилда туғилган С.П. бошқарувидаги ҳаракатсиз тўхтаб турган "MAN" русумли юк машинасининг тиркамаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида "Cobalt" ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар