АсосийDunyo

Қозоғистонда бир неча соат ичида 2 та зилзила юз берди

'Қозоғистонда бир неча соат ичида 2 та зилзила юз берди'ning rasmi

Бугун, 16 апрель куни Қозоғистоннинг Хитой билан чегарасига яқин жойда 2 та зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмологик тажриба-методик экспедициясига таяниб, “Central Asia” хабар берди.

Биринчи ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 7:40 да Олмаотадан 325 км шарқда қайд этилган. Зилзила 4 магнитудали бўлиб, унинг ўчоғи 15 км чуқурликда жойлашган. Сезувчанлик ҳақидаги маълумотлар берилмаган.

Шунингдек, маҳаллий вақт билан соат 8:55 да яна бир ер қимирлаши Олмаотадан 43 км шарқда юз берди. Унинг магнитудаси 3,8 баллни ташкил қилди. Бошқа маълумотлар келтирилмаган.

    Бошқа янгиликлар