Франциянинг Медиапарт тергов нашри актёр Жерар Депардени жинсий зўравонлик ва номақбул хатти-ҳаракатларда айблаган 13 нафар аёлнинг кўрсатмаларини чоп этди. Аёлларнинг сўзларига кўра, актёрнинг суратга олиш майдончаларида ёш актрисалар, пардоз усталари ва техник ходимларга тегажоғлик қилиши ҳолатлари тез-тез кузатилиб туради.
Аёлларнинг айримлари актёр билан бўлган воқеаларни ҳикоя қила туриб, ўз исм-шарифларини очиқлашга қарор қилган бўлсалар, айримлари шахсий маълумотларининг сир бўлиб қолишини исташган.
Улар сўзлаб берган воқеалар 2004-2022 йиллар оралиғида, аксарияти суратга олиш майдончаларида, жумладан, “Нетфлих”нинг “Марсел” сериали ва ёзувчи Александр Дюма ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Бошқа Дюма” лойиҳасини суратга олиш вақтида содир бўлган.
74 ёшли актёрнинг адвокати унинг мижози “барча айбловларни расман рад этиши”ни таъкидлаган.
Маълумот учун, бундан аввалроқ канадалик актриса Шарлотта Арнолд ҳам Депардени жинсий зўравонликда айблаган эди. Аёл 2018-йилда актёр уни Париждаги уйида зўрлагани ҳақида маълум қилган.






