АсосийСОҒЛИҚ

Бухорода катарактага чалинган 200 нафардан ортиқ бемор бепул операция қилинди

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва Хитой Ха...

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва Хитой Халқ Республикасининг юртимиздаги элчихонаси кўмагида Бухоро вилоятида “Нурли йўл” акцияси ташкил этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, аҳоли хитойлик бир гуруҳ малакали офтальмологлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Якунда катарактага чалинган 200 нардан ортиқ беморда юқори технологияли операциялар амалга оширилди.

 — Акциядан кўзланган асосий мақсад нафақат беморларда ноёб операциялар бажариш, балки ҳудудлардаги ёш офтальмологлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказиш ва уларнинг замонавий хирургиядаги амалий кўникмаларини оширишдан иборат, — дейди марказ директори Азамат Юсупов. — Қолаверса, бундай тадбирлар юртимизда тиббий туризмни ривожлантириш ва хориж давлатлари билан тиббиёт йўналишида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Таъкидлаш керак, акция доирасида олис ҳудудларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 500 нафардан зиёд  беморда бепул юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.

“Нурли йўл” акцияси шифокорлари Бухорода ўз ишини якунлаб, Самарқанд вилоятига йўл олди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эбола тизгинланмаяпти: авиақатновлар тўхтатилди, вирус эса тарқалишда давом этмоқда'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 25.05.2026 04:04

    'Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 07:12

    Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари

    Нафас машқлари стрессни бир неча дақиқада камайтириши мумкинлиги илмий тадқиқотларда тасдиқланмоқда.

    'Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:53

    Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус

    Эбола вируси нима ва у қандай тарқалади?

    'Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:31

    Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?

    Ҳантавирус асосан кемирувчиларда учрайдиган вирус бўлиб, инсонга уларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги орқали юқади.

    'Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:10

    Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат

    Мутахассислар бунга ёрдам берувчи 3 асосий усулни тавсия қилди.

    'Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 17.01.2026 10:58

    Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади

    Ўзбекистонда сил ва ўпка касалларини сунъий интеллект орқали ташхислаш йўлга қўйилди.