Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ "Туризм, реклама ва маркетинг тадқиқотлари" агентлиги томонидан сўровном ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таҳлилига кўра, "Тошкент — Қонгирот — Тошкент" ёловчи поезди эндиликда Қонликўл бекатида 2 дақиқа тўхтаб ўтиши ҳаракат жадвалига киритилди ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
2023 йилнинг 18 апрель кунидан 54-сонли "Тошкент — Қонгирот" йўналиши:
Тошкент 14:00 — Қонликўл 8:57-8:59 — Қонгирот 09:26
2023 йилнинг 19 апрель кунидан 53-сонли "Қонгирот — Тошкент" йўналиши:
Қонғирот 11:04 — Қонликўл 11:33:11:35 — Тошкент 06:34
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Чипталарни нафақат темир йўл кассаларидан ёки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали ҳарид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz






