АсосийЖАМИЯТ

Андижон, Фарғона ва Қорақалпоғистон Республикасида госпиталь мактаблар очилиши режалаштирилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда Россиянинг "УчимЗнаем" мактаби ди...

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда Россиянинг "УчимЗнаем" мактаби директори, госпиталь мактаблар лойиҳаси ташкилотчиси ва раҳбари Сергей Шариков иштирокида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати. 

Тадбир "Меҳрли мактаб” Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистон ва Россия томонларидан масъул ходимлар иштирок этди.

Учрашув аввалида Ҳилола Умарова Ўзбекистонда таълимга қаратилаётган эътибор, вазирлик томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар борасида тўхталиб ўтди. Жумладан, "Меҳрли мактаб” марказида болаларнинг сифатли таълим берилиши учун амалга оширилаётган вазифалар ва келгуси режалар борасида фикр билдирди.

Икки томонлама ҳамкорликда имзоланаётган Шартнома мактаб тарбияланувчиларининг марказда даволаниши, сифатли ва қулай таълим олишишга кўмак беришини алоҳида таъкидлади.

Учрашув сўнггида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Россиянинг "УчимЗнаем" госпиталь мактаби томонидан “Узоқ муддатли даволанаётган болалар учун таълим муҳитини яратиш” бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Маълумот ўрнида, ҳозирда "Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасасида 81 нафар мактабгача ёшдаги болалар ва 71 нафар мактаб ёшидаги ўқувчилар мавжуд.

Бу ерда ўқув жараёнини ташкил этиш учун алоҳида ўқув режа тасдиқланган бўлиб, дарс машғулотлари ўзбек ва рус тилларида, 12 та фандан олиб борилади.

Келгусида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Фарғонада ҳам шу каби госпиталь мактаблар очилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда жинсий зўравонликка оид ишда далилларни сохталаштирган собиқ терговчи қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:23

    Наманганда жинсий зўравонликка оид ишда далилларни сохталаштирган собиқ терговчи қамалди

    Тергов жараёнида аниқланишича, у гумонланувчи номидан тушунтириш хати тайёрлаб, унга жабрланувчи жинсий алоқага ўз ихтиёри билан рози бўлгани ҳақидаги маълумотларни киритган.

    'Сурхондарёда сел Тожикистонга ўтиш кўпригини чўктирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:20

    Сурхондарёда сел Тожикистонга ўтиш кўпригини чўктирди

    Маълум қилинишича, 21 июнь куни кузатилган сел тошқини оқибатида туманнинг “Боғи Самарқанд” ва “Ширин” маҳаллалари ҳудудидаги айрим аҳоли хонадонлари ҳамда томорқаларига сув кирган.

    'Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:17

    Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида эркакнинг вояга етмаган болани ураётгани акс этган видео тарқалди.

    'Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:44

    Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди

    Ҳодиса юзасидан қутқарувчилар томонидан бир неча кун давомида қидирув ишлари олиб борилди. 21 июнь куни болалардан бирининг жасади топилган эди.

    'Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:34

    Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди

    Қайд этилишича, республика бўйича жами 6 минг 196 та суюлтирилган ва сиқилган газ, нефть маҳсулотлари қуйиш шохобчалари ҳамда газ тўлдириш станция ва пунктлари текширувдан ўтказилган.

    'Туркияда тўйда ҳавога ўқ узиш оқибатида 11 киши жароҳатланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:23

    Туркияда тўйда ҳавога ўқ узиш оқибатида 11 киши жароҳатланди

    Ҳодисадан кейин ўсмир полиция бўлимига олиб кетилган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.