АсосийДУНË

Суданда можаролар қурбонлари сони 270 нафарга етди, яна 2,6 мингдан ортиқ киши жароҳат олган

Суданда мамлакат армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасида 15 апрелдан бери давом этган т...

Суданда мамлакат армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасида 15 апрелдан бери давом этган тўқнашувлар натижасида 270 киши ҳалок бўлди, 2,6 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Бундай маълумотларни 18 апрель, сешанба куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус маълум қилди.

Унга кўра, ҳалок бўлганлар орасида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг уч нафар ходими ҳам бор. "Судандаги вазият чуқур ташвишга солмоқда", - деди Гебреесус бу борада. "Мен инсонлар ҳалок бўлишини қоралайман. Биз Судандаги биродарларимиз ва опа-сингилларимиз билан бирдамлик билдирамиз", - дея таъкидлади ЖССТ раҳбари.

Гебреесуснинг сўзларига кўра, унинг ташкилоти ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин Судандаги тиббиёт муассасаларига тарқатган ёрдам аллақачон тугаган. Бироқ, давом этаётган тўқнашувлар шароитида кейинги этказиб беришни ташкил қилишнинг иложи йўқ. Шу билан бирга, пойтахт Хартумдаги шифохоналарда ярадорларни даволаш учун зарур воситалар етишмайди, дея қўшимча қилди у. "Баъзи тиббий муассасалар талон-тарож қилингани, бошқалари эса ҳарбий мақсадларда фойдаланилаётгани ҳақида хавотирли хабарлар бор", - деди Тедрос Гебрейесус.

15 апрелдан буён мамлакатнинг амалдаги президенти бўлган Ўтиш даври суверен кенгаш раҳбари Абдел Фаттоҳ ал-Бурхон ва кенгаш раҳбари ўринбосари, Тезкор ҳаракат кучларига раҳбарлик қилувчи Муҳаммад Ҳамдан Дагало ўртасида зиддият давом этмоқда. 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 11:04

    Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни эрталаб Таклобан шаҳридаги San Jose National High School мактабида содир бўлган.

    'Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 09:50

    Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди

    21 июнь куни Янги Андижон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида гала-концерт бўлиб ўтган.

    'Украина Россия ҳудудига юзлаб дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:30

    Украина Россия ҳудудига юзлаб дронлар билан ҳужум қилди

    Воронеж вилояти раҳбари Александр Гусевнинг маълум қилишича, вилоят осмонида тун давомида 18 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

    'Канадада 93 ёшли миллиардерга жинсий зўравонлик бўйича ҳукм чиқарилди'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 17:14

    Канадада 93 ёшли миллиардерга жинсий зўравонлик бўйича ҳукм чиқарилди

    Канадада миллиардер Френк Стронах жинсий зўравонликда айбдор деб топилди

    'Қримда дрон ҳужумларидан сўнг ёқилғи таъминоти чекланди'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 15:52

    Қримда дрон ҳужумларидан сўнг ёқилғи таъминоти чекланди

    Маълумотларга кўра, ёқилғи фақат Қримнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминловчи давлат хизматлари учун ажратилади.

    'Туркияда университет имтиҳонига кетаётганлар аварияга учради'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 12:19