АсосийJamiyat

Фарғонада бўлғуси ҳайдовчига "права"ни сотмоқчи бўлган автомактаб ходими қўлга тушди

'Фарғонада бўлғуси ҳайдовчига "права"ни сотмоқчи бўлган автомактаб ходими қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон ва Бағдод туманлари бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Шофирконда фуқаролар А.К. ва Д.Б. фуқаро Ф.Т.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бағдод тумани  “Ф.С.” МЧЖга қарашли автомактаб амалий машғулот устаси А.С. фуқаро Н.Б.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар