АсосийЖАМИЯТ

Хоразмда ноёб ҳайвонлар шохлари ушлаб қолинди

Хоразм вилоят ИИБ ва Табиат ресурслари бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туман...

Хоразм вилоят ИИБ ва Табиат ресурслари бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида  тезкор тадбир ўтказилди.  

Бу ҳақда Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот берди. 

натижасида, Урганч тумани буюм бозорининг юк автомашиналари автотураргоҳида фуқаро Ж.М бошқарувидаги “ISUZU” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилган. Маълумотларга қараганда, фуқаролар Р.Н, Р.Э, Х.Ҳ, Ғ.А ҳамда Ғ.Эларга тегишли бўлган жами 7 дона полиэтилен қопда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, буғу ва жайронлар ноёб ҳайвонлар қатори уларнинг тана аъзолари Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган.

    Бошқа янгиликлар