АсосийJamiyat

Тошкентда 14 ёшли қиз бир гуруҳ ўқувчи қизлар томонидан самосуд қилинди (видео)

'Тошкентда 14 ёшли қиз бир гуруҳ ўқувчи қизлар томонидан самосуд қилинди (видео)'ning rasmi

Ижимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаблардан бирининг ўқувчи қизлари бир қизни самосуд қилгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 апрель куни тахминан соат 12.30 ларда вояга етмаган, 2006 йилда туғилган Ҳ.С. ва 2007 йилда туғилган Д.У.лар Янгиҳаёт тумани 8-ҳудуддаги қурилиши тугалланмаган объект ҳудудида жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, вояга етмаган 2009 йилда туғилган С.Х.ни уриб, енгил тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар