Шеробод туманида 40 та хонадон ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беомоқда.
Маълум қилинишича, сал аввал Термиз шаҳрида 10 та оилага тадбиркор томонидан қурилган ижтимоий уйлар топширилган эди.
Куни кеча эса Рамазон ҳайити байрамига туҳфа сифатида Шерободлик тадбиркор томонидан туманнинг "Тароқли" маҳалласида 2 та кўп қаватли, 40 та хонадонли турар-жойлар қуриб битказилди ҳамда тўлиқ жиҳозланган ҳолда боқувчисини йўқотган, уй-жойсиз хотин-қизларга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, саховатпеша тадбиркорга ўз миннатдорчилигини билдирди ва хонадонлар калитларини ўз эгаларига тантанали топширди.





