Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг иш берувчи ташкилоти томонидан фуқаролар қуйидаги соҳаларда ишга таклиф этилди:
- пайвандчи;
- мухандис-механик;
- саноат механиги;
- мехатроника мухандиси;
- омбор логистикаси;
- метал технологияси мухандиси.
Номзодлар учун имкониятлар:
- Ойлик маош 2 420 евродан бошланади;
- Ўзбекистондан Германияга авиачипта ва трансфер харажатлари иш берувчи томонидан қопланади;
- арзонлаштирилган яшаш-жой топишга кўмак;
- ҳафтасига 40 соат иш.
Номзодлар учун малака ва тил мажбуриятлари:
- 45 ёшгача бўлиши;
- Немис тилидан Гёте ёки ЭCЛ дан олинган А2 сертификат (А1 сертификатига эга фуқаролар ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин ва улар танлаб олиниб, виза ҳужжатлари бошлангунга қадар тил билимини тасдиқловчи А2 сертификат тақдим этишлари лозим);
- Саноат механиги, мехатроника техниги, метал технологияси бўйича мутахассис, махсус омбор ходими, қишлоқ хўжалиги ва техникаси механиги/мехатроника техника каби соҳаларда касбий таълимни тамомлаган ва ўрта махсус таълим олгани ҳақида диплом;
- Автомобилсозлик, машинасозлик, аграр хўжалиги машинасозлиги техник йўналишида бакалавр диплом.
- Соҳада камида бир йиллик тажриба.
Эслатма: Қишлоқ хўжалиги ёки қурилиш техникаси саноати ва саноат логистикаси ҳамда гидравлика ёки электрон компонентларни йиғиш, форклифтларни (стаплер) ҳайдаш тажрибаси танлов жараёнида афзалликка эга.
Қўшимча талаблар:
- Мослашувчан
- Сменада ишлаш
- Жамоада ишлаш қобилияти ва масъулият
- Техник қобилият
- Судланмаган
- Жисмонан соғлом
Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни юклаган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин:
- Хорижга чиқиш паспорти (пдф шаклда);
- Коллеж, техникум ёки бакалавр дипломи (пдф шаклда);
- Немис тилини билиш ҳақидаги сертификат (пдф шаклда);
- Судланмаганлик тоғрисида тасдиқнома (пдф шаклда);
- Таржимаи ҳол (Лебенслауф, пдф шаклда).






