АсосийDunyo

Истанбулда Эрдўғоннинг партия идораси ўққа тутилди

'Истанбулда Эрдўғоннинг партия идораси ўққа тутилди'ning rasmi

Истанбулда икки киши Туркиянинг ҳукмрон партияси – Адолат ва тараққиёт партияси идораларига қарата ўқ узди, деб хабар бермоқда Daily Sabah. Нашр маълумотларига кўра, қуролланган одамлар қочишга муваффақ бўлган, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Партия спикери Омер Челикнинг айтишича, ҳужумчилар машиналари билан Бахчелиевлер туманидаги партия биноси ёнидан ўтиб, ҳавога беш марта ўқ узган. Офиснинг юқори қаватида тўртта ўқ тешиги топилган.

Ҳозирда воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган.

Эслатиб ўтамизм Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 майга белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар