Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қаҳрамонмараш ва Газиантепдаги зилзиладан жабр кўрган оилаларга янги уйлар калитларини топширди.
Давлат раҳбари Газиантепда режалаштирилган 50 минг хонадонга қўшимча равишда яна 50 минг хонадон қурилишини қайд этди. Шунингдек, у табиий офат зонасидаги барча шаҳар ва қишлоқларнинг инфратузилмаси янгиланаётганини таъкидлади.

"6-февралдаги даҳшатли зилзилалардан 15 кун ўтиб, янги хусусий уйлар пойдевори қўйилди. Табиий офат зонасида жами 507 минг хонадон ва 143 минг хусусий уй қурилади. Бир йил ичида улардан 319 мингтаси фойдаланишга топширилади. Қарийб 60 минг хонадон барпо этилди. Бу ишлар узлуксиз давом этмоқда. Бизнинг вазифамиз зилзиладан жабр кўрган фуқароларни барча қулайликларга эга янги замонавий уйларга тезроқ кўчиришдир”, — деди Туркия президенти.

Эслатиб ўтамиз, 6-февраль куни Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятида тўққиз соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлган эди.





