АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда “Green Art” халқаро ландшафт санъати экофестивали бўлиб ўтади

2023 йилнинг 27-29 апрель кунлари Тошкент шаҳрид "Green Art” халқаро ландшафт санъати экоф...

2023 йилнинг 27-29 апрель кунлари Тошкент шаҳрид "Green Art” халқаро ландшафт санъати экофестивали бўлиб ўтади.

Тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатдаги экология ва кўкаламзорлаштириш муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат. Фестиваль доирасида халқаро илмий анжуман, ёшлар форуми ва кўргазма ўтказилади.

Тадбир Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлиги кўмагида Ландшафт санъати уюшмаси томонидан ташкил этилади.

Фестивалдан кўзланган мақсадлар:
 идоравий ташкилотлар ходимларининг касбий, экологик саводхонлигини, малакасини ошириш;
 

  • боғдорчилик жараёнига кенг жамоатчиликни жалб этиш;
  •  ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари талабалари орасида юқори малакали, ғоявий, ташаббускор мутахассисларни шакллантириш.Талабаларни барча жараёнларга фаол жалб этиш - лойиҳалаш, кўкаламзорлаштириш ва кўчатларни парвариш қилишдан тортиб, бошқа мамлакатларнинг ихтисослаштирилган университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  •  Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасини кўчат материаллари билан таъминлаш учун янги кўчатзорлар барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш;
  • юқори сифатли экиш материалини шакллантиришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш.

Кўргазма-савдода маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ва питомниклар ўз маҳсулотлари даражаси ва сифатини намойиш этиш, ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлади.

Ёшлар форуми доирасида Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари талабалари ва ёш мутахассислари таълим дастурида иштирок этиб, ўз лойиҳаларини яратадилар. Танлов натижаларига кўра энг яхши лойиҳалар танлаб олинади ва амалга оширилади.

Фестивал доирасида Халқаро илмий конференсия бўлиб ўтади.

Фестивалда иштирок этишни истаганлар +998901879125 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги пиво фестивали ташкилотчилари жазоланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 18:49

    Тошкентдаги пиво фестивали ташкилотчилари жазоланди

    Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Русланбек Давлетовга Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ ҳайфсан интизомий жазоси берилган.

    'Наманганда жинсий зўравонликка оид ишда далилларни сохталаштирган собиқ терговчи қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:23

    Наманганда жинсий зўравонликка оид ишда далилларни сохталаштирган собиқ терговчи қамалди

    Тергов жараёнида аниқланишича, у гумонланувчи номидан тушунтириш хати тайёрлаб, унга жабрланувчи жинсий алоқага ўз ихтиёри билан рози бўлгани ҳақидаги маълумотларни киритган.

    'Сурхондарёда сел Тожикистонга ўтиш кўпригини чўктирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:20

    Сурхондарёда сел Тожикистонга ўтиш кўпригини чўктирди

    Маълум қилинишича, 21 июнь куни кузатилган сел тошқини оқибатида туманнинг “Боғи Самарқанд” ва “Ширин” маҳаллалари ҳудудидаги айрим аҳоли хонадонлари ҳамда томорқаларига сув кирган.

    'Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:17

    Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида эркакнинг вояга етмаган болани ураётгани акс этган видео тарқалди.

    'Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:44

    Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди

    Ҳодиса юзасидан қутқарувчилар томонидан бир неча кун давомида қидирув ишлари олиб борилди. 21 июнь куни болалардан бирининг жасади топилган эди.

    'Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:34

    Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди

    Қайд этилишича, республика бўйича жами 6 минг 196 та суюлтирилган ва сиқилган газ, нефть маҳсулотлари қуйиш шохобчалари ҳамда газ тўлдириш станция ва пунктлари текширувдан ўтказилган.