Боғот тумани "Хуррият" маҳалласида яшовчи 1964 йилда туғилган шахс шу йилнинг 16 апрель куни соат 14:30 ларда маст ҳолда оилавий жанжал сабаб аёлининг қорин соҳасига пичоқ санчади. Шунингдек, жанжал пайтида уларни ажратмоқчи бўлган келинининг кўкрак соҳасига ҳам пичоқ санчиб, жароҳат етказган. Бу ҳақда Замон информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, қайнона ва келин олган тан жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган. Гумондор эса эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
25.04.2023 12:11
Хоразмда қайнота хотини ва келинини пичоқлади (видео)






