АсосийDunyo

Қирғизистонда қизамиқ ва қизилча билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда

'Қирғизистонда қизамиқ ва қизилча билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда'ning rasmi

Қирғизистонда қизамиқ ва қизилча билан касалланиш ҳолатлари қайд этишда давом этмоқда. 2023 йил бошидан буён 41 та қизамиқ ва 6 та қизилча касаллиги аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қизамиқ – ҳаво-томчилари орқали тарқаладиган ўта юқумли касаллик. Унга қарши махсус дори йўқ. Ҳимояланиш учун ягона усул – эмланиш.

"Касаллик кўпайишининг асосий сабаби - болалар ва катталар учун қизамиқ ва қизилчага қарши режали эмлаш қамровининг камайиши, ўсиш профилактик эмлашдан бош тортганлар сони билан боғлиқ", - дея тушунтирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қирғизистоннинг профилактик эмлаш тақвимига кўра, қизамиқ ва қизилчага қарши эмлаш бир ёшга тўлган болалар ва олти ёшга тўлгандан кейин қайта эмлаш ўтказилади.

 

    Бошқа янгиликлар