АсосийDunyo

Ўзбекистонлик аёл Японияда депутат бўлди (видео)

'Ўзбекистонлик аёл Японияда депутат бўлди (видео)'ning rasmi

Ўзбекистонлик аёл Японияда депутат бўлди. Бу ҳақда ўзбекистонлик 37 ёшли Орзугул Бобохўжаева ўзининг Тwиттер саҳифасида маълум қилган.

У 6 771 та овоз билан Токионинг Сетегая туманига депутат этиб сайланган.

"Бу сафар мен Сетагая округи мажлиси сайловида биринчи марта 6771 овоз билан сайландим. Барчангизга раҳмат. Бугун мен ғолиблик гувоҳномамни олиш учун Сетагая туман идорасига бордим. Мен буни қадрлайман", - деган у.

Ушбу сайлов кампаниясида у "Японияни яхши кўрганим учун жим туролмайман." шиори остида сайловчиларига мурожаат қилган.

 

    Бошқа янгиликлар