АсосийDunyo

Қозоғистон вилоятларидан бирида кучли қум бўрони содир бўлди

'Қозоғистон вилоятларидан бирида кучли қум бўрони содир бўлди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Бейнеу туманида кучли қум бўрони содир бўлди. Бу ҳақда "Tengrinews" хабар берди.

Маълум қилинишича, туман ҳокимлиги кўриш даражаси кескин ёмонлашгани оқибатида аҳолини зарур чоралар кўриш бўйича огоҳлантириб, мактаб ўқувчиларини таълимнинг онлайн форматига ўтказган.

"Об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви туфайли мактаб ўқувчилари учун дарслар онлайн форматга ўтказилди. Илтимос, мактаб ўқувчиларини уйдан чиқармасликка ҳаракат қилинг", дейилади хабарда.

Туман маъмуриятининг хабар беришича, Бейнеу ҳудудидан ўтадиган йўлларда кескин об-ҳаво сабабли милиция бригадалари кучайтирилган режимда ишлайди

    Бошқа янгиликлар