АсосийЖАМИЯТ

Чимёнда икки фуқаро квадрациклда ҳаракатланиб жарликка тушиб кетди

Бугун, 25 апрель куни соат 17:02 да Чимён ёнғин-қутқарув отрядига Бўстонлиқ тумани “Чимён”...

Бугун, 25 апрель куни соат 17:02 да Чимён ёнғин-қутқарув отрядига Бўстонлиқ тумани “Чимён” тоғидаги Қизилжар ҳудудида икки нафар фуқаро квадратциклда ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзларининг эҳтиётсизликлари натижасида бошқарувни йўқотиб, жарликка тушиб кетди. Бу ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.



Зудлик билан ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, тан жароҳати олган фуқароларга амалий ёрдам кўрсади ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди. 



"Ҳозирда уларнинг соғлиқлари яхши ва шифокорлар назоратида" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар