"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-33° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.






