Сурхондарёда аёл кўчага ўйнашга чиқиб, чақирганда келмаган боласини калтаклади. Қизча шифохонада (видео)

ЖАМИЯТ 26.04.2023, 10:39
Теглар: Видео, Денов
Сурхондарёда аёл кўчага ўйнашга чиқиб, чақирганда келмаган боласини калтаклади. Қизча шифохонада (видео)

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоят Денов туман Катта карши маҳалласида онаси томонидан аёвсиз калтакланган қизчанинг ҳолати акс этган видеохабар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, Денов туманида яшовчи M.A. исмли аёл фарзанди X.С. исмли қизини “2023 йил 22 апрель куни соат 13:00ларда кўчага ўртоқлари билан ўйнаш мақсадида чиқади ва орадан бироз вақт ўтганидан кейин онаси уни чақирганлигини эшитиб, онасидан кўрққанидан яширинади.  Онаси қизини тахминан 40 минутлар кўчадан қидиради ва қизи топилганидан кейин уни уйига олиб кириб, таёқча билан уни уриб калтаклаган.

Ҳозирги вақтда X.С. исмли қиз Денов туман марказий касалхонасида даволаниб келмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Терговга қадар текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз", - дейилади Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида. 

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Фарғонада эркак хотини ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

29.04.2023, 11:56

Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.Маълум қилинишича, эркак ўзининг хотини ва қанотасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Бунга сабаб оилавий келишмовчилик...
Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
Камчаткада вулқон отилиши натижасида 60 йил ичидаги энг кучли кул ёғди (фото ва видео)

11.04.2023, 13:31

11 апрель куни эрталаб Россиянинг Камчатка шаҳрида Шивелуч вулқонининг кучли отилишидан сўнг дарҳол кул ёғиши бошланди.Гигант бир йил давомида "ушбу тадбирга тайёрланди", "заряд тўплади". Душанбадан...