АсосийJamiyat

Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

'Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди'ning rasmi

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023-йилнинг 28-апрел ва 1 май кунлари 780/779-сонли Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:

780-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши

Тошкент 07:00 — Қарши 10:21

779-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши

Қарши 15:25 — Тошкент 18:50

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўйилган қўшимча йўловчи поездлар чипталари туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда барча чипталар эркин савдога чиқарилди" дейилади хабарда. 

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz

    Бошқа янгиликлар