Агар Украинанинг енгилиши муқаррар бўлса, АҚШ президенти Жо Байден у ерга НАТО рухсатисиз ҳам яширин қўшинларни юбориши мумкин, деб хабар бермоқда "Zamon.uz" Asia Timesга таяниб.
“Агар Байден Украинанинг яқин орада парчаланишини башорат қилса, Америка аралашувини инкор этиб бўлмайди. У ҳеч қандай НАТОсиз “кўнгиллилар” юбориши мумкин, аммо бу ҳолатда ҳам альянс омон қолмаслигига ишониш учун асос бор – бу Байденнинг ҳужумга учраганлиги учун эмас, балки алданганлиги учун”, – дейди нашр.
“НАТОнинг аниқ позицияни танламагани қизиқ: эҳтимол АҚШнинг кучли босими таъсир қилмоқда. Немислар Болтиқ денгизи тубидан сув юзасига кўтарилаётган пуфакчаларни кўриб, Байден маъмурияти қанчалик бепарво эканлигини аллақачон англаб етишган”, – дея хулоса қилинади мақолада.
Ғарб сиёсатчилари Украинанинг жанг майдонида Россияни мағлуб этиши кераклиги ҳақида тинимсиз гапириб, Киев режимига тобора кўпроқ қурол-яроғ юбормоқда. Кремль бунга жавобан ҳарбий ёрдам ҳеч нарсани тубдан ҳал қилмаслигини, фақат Украина халқининг азобини узайтиришини айтди.






