АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда автомойкадан олиб қочилган автомашина ЙТҲга учраб ташлаб кетилган ҳолатда топилган

Тошкентдаги автомойкадан олиб қочилган автомашина ЙТҲга учраб ташлаб кетилган ҳолатда топи...

Тошкентдаги автомойкадан олиб қочилган автомашина ЙТҲга учраб ташлаб кетилган ҳолатда топилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

23 апрель куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Ўзар кўчасида яшовчи 35 ёшли А.А.  Сергели 5 даҳаси 2 метро бекати ёнида жойлашган автомашина ювиш шахобчаси ишчиси “Искандар” исмли шахсга ўзига тегишли бўлган оқ рангли “Lacetti” автоуловини ювиш учун калити билан ташлаб кетади. Эртаси куни автоуловини олиб кетиш учун келган вақтида автомашина ва “Искандар” исмли шахс ювиш шахобчасидан тополмайди. 

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилоятида яшовчи 20 ёшли У.И. томонидан содир этилганлиги ва жабрланувчига тегишли бўлган автомашина у томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Водий йўли”да давлат рақамлари ечилган ва йўл транспорт ҳодисасига учраган холда ташлаб кетилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан У.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда гумонланувчи У.Ини қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар