1

“Бу фавқулодда ҳолат!” Сурхондарёда сўнгги уч ойда 5 нафар она ва 116 нафар гўдаклар ўлими қайд этилди

ЖАМИЯТ 28.04.2023, 18:30
“Бу фавқулодда ҳолат!” Сурхондарёда сўнгги уч ойда 5 нафар она ва 116 нафар гўдаклар ўлими қайд этилди

Шеробод туманида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокамаси ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этишишича, кейинги 6 йилда вилоятдаги тиббиёт муассасалари сони 581 тага, бирламчи тиббий хизмат кўрсатувчи муассасалар 174 тага етказилди. Жорий йилнинг ўзида 62 та поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда 40 та маҳалла тиббий пунктлари янгитдан ташкил этилилиши белгиланган.

Шунга қарамай, соғлиқни сақлаш тизимида ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам талайгина. Хусусан, аҳоли ўртасида юқумли ва паразитар касалликлар ўсиб бораётгани, энг ачинарлиси, ўтган 3 ой давомида 5 нафар оналар ўлими, 116 нафар гўдаклар ўлими қайд этилгани фавқулодда ҳолат эканлиги таъкидланди.

Оналар ва болалар ўлими ҳолати вилоят раҳбари томонидан қаттиқ танқид қилинди ва ушбу ҳолатлар қайд этилган тиббиёт муассасаларида вилоят Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ўтказилиши, айбдорларга нисбатан қонуний жазо чоралари қўлланилиши ҳамда ўрганиш якунлари кенгайтирилган тарзда муҳокама қилиниши белгиланди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд муаммолар йўналишлар ва ҳудудлар кесимида ҳам танқидий-таҳлил қилинди. Оналар ва гўдаклар ўлимига фавқулодда ҳолат сифатида қараб, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, муассасалардаги шароитларни яхшилаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарларига вазифалар белгилаб берилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1