АсосийJinoyat

Фарғонада эркак хотини ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

'Фарғонада эркак хотини ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирди (видео)'ning rasmi

Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.

Маълум қилинишича, эркак ўзининг хотини ва қанотасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Бунга сабаб оилавий келишмовчилик бўлган. Марҳуманинг турмушга чиққанига етти йил бўлган бўлиб, икки фарзанди бор, ўтган давр давомида эркак томонидан доимий калтакланиб келинган. Яқинларининг айтишича, аёл ҳатто калтак зарбидан кўзи кўрмай қолаётганидакн ҳам шикоят қилган. Қотиллик юз берган куни марҳума ўз ота-онаси уйида бўлган. Ярим тунда эркак ҳовлига кирган, буни марҳуманинг онаси кўради ва турмуш ўртоғини уйғотади. Бироқ ота ўзини ўнгаришга ҳам улгурмасдан куёв унга кетма-кет пичоқ санчади. Ёрдамга келган қизини ҳам пичоқлайди. Куёвнинг қайнонаси бу пайтда одамлардан ёрдам сўраб кўчага чопади. Эркак хотини ва қанотасининг қотилига айланади. 

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Бувайда тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар