1

Ер юзидаги сиз яшашингиз учун пул тўлашга тайёр бўлган 7 та шаҳар

ДУНЁ 06.10.2016, 17:15
Ер юзидаги сиз яшашингиз учун пул тўлашга тайёр бўлган 7 та шаҳар

Ер юзида шундай ерлар борки, улар доимий аҳолиси бўлиб қолишингиз учун пул ҳам тўлашга тайёр. Шу сабабли одамларни жалб қилиш учун шаҳар ҳукумати у ерда яшашингиз учун яхшигина пул таклиф этади.

АҚШ, Мичиган штати, Детройт шаҳри,

“Ғарбнинг Парижи”, “АҚШнинг автомобиль пойтахти”... ХХ асрнинг иккинчи ярмида шаҳар бўшаб, юқоридаги мавқеини деярли йўқотиб қўйди. Айни дамда аввалги шуҳратини қайтариш учун ҳамма нарсага тайёр.
Маҳаллий ҳукумат ушбу шаҳарда яшаш ва ишлашга турли соҳа вакилларини жалб қилиш учун 2500 доллар тўлашга тайёр.

АҚШ, Аляска

Агар сиз қишни, қорли манзарани ҳамда бир маромдаги ҳаётни севсангиз, у ҳолда Аляска сиз учун айни муддао бўлади.
Махсус ҳукумат жамғармаси мазкур ҳудудда яшашни истаётганларга яхшигина пул тўлашга тайёр. Битта шарти —Аляскада камида бир йил яшаш керак.

Саскачеван провинцияси, Канада

Канаданинг провинцияси ОЎЮларни яқинда тугатган кадрларга ажойиб имкониятларни тақдим этади.
Мазкур провинцияда етти йил давомида яшаб, ишлаганлик учун 20 минг Канада долларини тўлашади.

Ниагара шаршараси, АҚШ

Яна бир ажойиб имконият – дунёнинг энг чиройли жойида яшаб, яна бунинг учун пул ҳам олиш.
Ҳукумат маҳаллий корхоналарда ишлашга тайёр бўлган университет битирувчиларига 7 минг доллар тўлайди.

Понга, Астурия, Испания

Испаниянинг шарқидаги бу кичик қишлоқ мамлакатдаги энг қадимгиларидан бири саналади. Ёшларни жалб қилиш, мамлакат иқтисодиётини кучайтириш учун бу ерга кўчиб ўтган ҳар бир ёш оилага 3 минг евро тўланади.
Бундан ташқари бу ерда туғилган ҳар бир бола учун 3 минг евро тўланади. Бу экологик тоза жойда яшаш учун ажойиб имконият.

Утрехт, Нидерландия

Нидерландия гуманитар ва ижтимоий фанларни чуқур ўрганиш билан бутун дунёга машҳур. Мана ижтимоий тажрибалардан бири: бир шаҳарда яшайдиганларнинг ҳар бири минг доллардан олса қандай бўлади?
 
Кертис, Небраска, АҚШ

Ҳар биримиз шаҳримиз учун ҳеч нарса қилинмаётганидан нолиймиз. Американинг Кертис шаҳарчаси бунинг ечимини топди — истаган одам шаҳар инфратузилмасини яхшилаш учун ҳақиқаттан арзийдиган ғоя таклиф этиб, бепул ер участкасини олиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1