Бугундан янги Меҳнат кодекси кучга кирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:
🔹Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди.
🔹Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади.
🔹Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади.
🔹Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади.
🔹Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади.
🔹Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади.
🔹Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади.
🔹Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда
🔹Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин.
🔹Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади.
🔹3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди.
🔹Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади.
🔹Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда.
🔹Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади.
🔹Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгианмайди.