АсосийDunyo

Россияда Ўзбекистон фуқароси 10 ёшли қизга жинсий зўравонлик қилгани айтилмоқда

'Россияда Ўзбекистон фуқароси 10 ёшли қизга жинсий зўравонлик қилгани айтилмоқда'ning rasmi

Санкт-Петербургнинг Колпинский туманида кичик болага нисбатан жинсий зўравонлик қилиш ҳолатлари ўрганилмоқда, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Маълум қилинишича, Металлострой қишлоғи Школная кўчасидаги "Пятерочка" дўкони ҳудудида номаълум эркак 10 ёшли қизга нисбатан жинсий тажовуз қилгани ҳақида навбатчи бўлинмага хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб келган отряд жиноятни содир этишда гумон қилиб, 46 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қўлга олган. Жабрланувчининг 42 ёшли онаси кўрсатма берган. Ҳозирда гумонланувчи вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар