1

Ироқ транспорт вазири мамлакатда илк аэропортни ўзга сайёраликлар 7000 йил илгари қурганлигини маълум қилди

ДУНЁ 07.10.2016, 10:09
Ироқ транспорт вазири мамлакатда илк аэропортни ўзга сайёраликлар  7000 йил илгари қурганлигини маълум қилди

Ироқ транспорт вазири Козим Финжон журналистларга ўзга сайёраликлар эрамиздан 5000 йил илгари Ироқда илк аэропортни қургани ҳақидаги шов-шувли маълумотни маълум қилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

У бу ҳақда Носирия шаҳрида очилган аэропорт шарафига ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берди. Финжоннинг айтишича, Ер юзидаги илк аэропортни айнан шу ерда бундан 7000 йил илгари ўзга сайёраликларнинг ёрдами билан қадимги шумерлар бунёд этган. 

Вазирнинг фикрича, қадимги аэропортдан космик тадқиқотлар ўтказиш майдони сифатида фойдаланилган. Бу космодромдан учирилган ҳаво кемаси ёрдамида Плутон ва афсонавий Нибиру сайёралари кашф қилинган.

Финжон матбуот анжумани иштирокчиларига бу маълумотларни Сэмюэль Крамернинг китобини ўқиб, билиб олганини баён қилди ва журналистларга ҳам шу асарни ўқиб чиқишни тавсия қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1