1

Термиздаги Кампиртепа Александрнинг Оксианасими?

МАДАНИЯТ 01.05.2023, 22:35
Термиздаги Кампиртепа Александрнинг Оксианасими?

Қадимий Термиз яқинида ўнлаб асрлар талотўпига гувоҳ бўлган кўҳна шаҳар харобалари бор. Улар бир пайтлар Искандар Мақдуний (эр.ав 356-323 йй) томонидан Бақтрия ҳудудида барпо этилган Окс Александрияси бўлган деган тахминлар бор.

1480-1490 йилларда нашр этилган Птолемей харитасида, Александр Оксианаси Окснинг чап қирғоғидага Харахарта ва дарёнинг ўнг қирғоғида Индикомардон (Термиз шаҳри ҳудуди) орасида жойлашган, дейилган. Бу бугунги кундаги Кампиртепа ҳудудига тўғри келади.

Ҳудудда археологлар томонидан кўп тадқиқотлар олиб борилган. Ушбу тадқиқотларнинг энг катта ютуғи Окс (Амударё)нинг ўнг қирғоғида Искандар Мақдунийнинг 329-327 йиллардаги юришлари вақтида, юртимиз ҳудудида барпо этилган энг қадимги юнон-македон истеҳкоми  қолдиқлари  топилгани бўлди.

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Окс Искандариясининг 3D инсталляцияси яратди. Бу ҳақда "Даракчи" газетасининг 19-сонида қизиқ мақола чоп этилади.

Маълумот учун: "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси  Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1