Inkuzart Орол денгизининг бир пайтлари туби бўлган қисмида тинчлик рамзини чизди.
Рассом Мўйноқ шаҳрига яқин Орол денгизининг қуриган тубида диаметри 100 м бўлган тинчлик тимсолини чизиб, унинг қаторига минг тупдан ортиқ саксовул кўчатларини ўтқазди. Суҳбат чоғида у ҳеч кимдан моддий ёрдам сўрамаганини ва лойиҳа учун пул йиғиб қўйганини айтган.
Шунингдек, Inkuzart Мўйноқдаги кемалар қабристони ёнига табличка ўрнатиб, унга саксовуллар Мўйноқни қутқаради, деган байт ёзиб қолдирган.






