АсосийJamiyat

Бугун 4 та вилоятда ёмғир ёғиши прогноз қилинди

'Бугун 4 та вилоятда ёмғир ёғиши прогноз қилинди'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25° бўлади.

Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар