АсосийSport

Месси дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин

'Месси дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин'ning rasmi

The Telegraph нашрининг ёзишича, Саудия Арабистони расмийлари футбол тарихидаги энг йирик таклифни тайёрламоқда.

Аввалига улар аргентиналик 35 ёшли футболчи билан молиявий деталларни келишиб олиш ниятида, шундан кейин ҳужумчи қайси клубга ўтиши аниқ бўлади.

Музокараларда Саудия Арабистони лигаси раҳбариятида ишлаётган, «Манчестер Сити»нинг собиқ ижрочи директори Гарри Кук қатнашиши кутилмоқда.

Саудияликлар ҳозир футболчининг отаси Хорхе Месси билан музокара ўтказишмоқда. Гап йилига тахминан 400 млн доллар маош ҳақида кетмоқда.

Аввалроқ «Барселона» ёзда Мессини ортга қайтармоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    Бошқа янгиликлар