Ижтимоий тармоқларда номаълум кимса бошқа шахсни дўппослаб, унга тан жароҳатлари етказаётганлиги тасвирланган видеолавҳа тарқалди.
Ҳолат ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан ўрганилмоқда, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.
"Мазкур ҳолат республика ҳудудидан ташқарида содир этилганлиги бўйича бирламчи тезкор маълумот олинган. Ҳозирда департамент ходимлари томонидан хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорликда видеолавҳада акс этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилаётган бўлиб, уларнинг натижаси юзасидан айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилади", - дейилган хабарда.






