Жорий йил бошидан буён Қашқадарё вилояти бўйича жами 845 та яъни 46.41 гектар бўш ер участкалари хатлов натижасида аниқланиб, “Yerelektron” ААТга киритилди ва тегишли ташкилотлар томонидан ижобий хулосалар берилган 522 та яъни 17.14га ер участкалари электрон Онлайн аукционларни ташкил этиш марказига юборилди. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси хабар қилди.
Ўтган вақт давомида 479 та яъни 17.21 га бўш ер участкалари онлайн-аукцион савдосида тадбиркорларга сотилди.
Ҳудудлар кесимида кўрилганда энг кўп бўш ер участкалари Яккабоғ туманида аниқланган. 115 та яъни 2.66 гектар.
Энг кўп бўш ер участкалари Чироқчи туманидан аукционга чиқарилган. 68 та яъни 3.16 гектар.
Энг кўп бўш ер участкалари аукционда сотилган ҳудуд эса Нишон тумани.Туманда 67 та яъни 1.34 гектар аукцион савдоларида тадбиркорларга сотилган.